Облигациялардан тушган 1 млрд доллар нималарга сарфланди?

Жамият

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикасининг умумий қиймати 1 млрд АҚШ доллари миқдоридаги 5 ва 10 йиллик муддатли халқаро облигациялари жаҳон молия бозорларида жойлаштирилди.

Ҳўш, ўша 1 млрд доллар маблағ нималарга сарфланди?

Бугун, 30 август куни “Давлат қарзини самарали бошқариш” мавзусида ўтказилган брифингда Молия вазирлиги вакили халқаро облигациялар жойлаштиришдан келган маблағлар нимага йўналтирилгани ҳақида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўр, 90 млн доллар маблағ Навоий тоғ-металлургия комбинатига бюджет ссуда тариқасида берилган.

Қолган маблағ депозит шаклида аукцион орқали жойлаштирилган. Банклар бу маблағларни иқтисодиётнинг қайси тармоғини ривожлантириш учун кредит сифатида ажратгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

облигация қарз

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг