Нукусдаги поликлиникага 2 минг доллар эвазига ишга киритишни ваъда қилган мансабдор ушланди
3-саҳифа
−
21 Октябрь 2023 5900 1 дақиқа
Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида пул эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Фуқаролар – З.К. ва Д.К. ўзаро тил бириктириб, фуқаро М.Р.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Бухоро Перинатал марказига ишга киритиб қўйиши эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қорақалпоғистон Республикаси болалар тиббиёт реабилитация марказида бўлим бошлиғи Г.Х. фуқаро А.А.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига Нукусдаги оилавий поликлиникага ишга киритиб қўйишини айтиб, 22 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
Барчаси