Ноқонуний мигрантлар оқими Нью-Йоркни вайрон қилиши мумкин – шаҳар мэри
Олам
−
08 Сентябрь 2023
4563АҚШга ноқонуний муҳожирларнинг кучли оқими Нью-Йоркни вайрон қилиши мумкин. Бу ҳақда шаҳар мэри Эрик Адамс сўз очди.
"Бу муаммо Нью-Йоркни вайрон қилади. Ҳар ой шаҳарга 10 минг муҳожир келади. Бутун дунёдан одамлар йиғилиб, АҚШнинг жанубий чегарасини кесиб ўтиб, Нью-Йоркка етиб боришга қарор қилади", дейди Адамс.
У АҚШ расмийларига ноқонуний муҳожирлар оқимини жиловлаш учун қўшимча ёрдам сўраб мурожаат қилган ва вазиятни ўзгартириш учун сиёсий ислоҳотлар зарурлигини таъкидлаган.
"Биз ҳар ой такрорлаётганимиздек, фақат давлат, федерал ҳамкорларнинг кўпроқ ёрдами ва Вашингтондаги курснинг ҳақиқий ўзгариши ушбу инқирозни енгишга ёрдам беради", дейди Нью-Йорк мэри.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойида Эрик Адамс Мексика билан чегарадош Эль-Пасо шаҳрига борган ва Нью-Йоркда жой йўқлигини эълон қилганди.
LiveБарчаси