Нью-Йоркда муҳожирлар учун жой йўқ – шаҳар мэри
Олам
−
16 Январь 2023
10090АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс кеча, 15 январь куни Мексика билан чегарадош Эл-Пасо шаҳрига борди ва Американинг энг гавжум шаҳрига автобуслар тўла муҳожирларни жўнатиш учун “Нью-Йоркда жой йўқлигини” эълон қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, Нью-Йорк мэрининг муҳожирлар масаласи бўйича жанубий чегарадаги шаҳарга ташрифи илк бор амалга оширилган. Ташриф давомида асли демократ бўлган мэр ўз партиясидан сайланган Президент Жо Байден маъмуриятини танқид қилиб, Американинг жанубий чегарасидаги муҳожирлар инқирози ҳақида “миллий ҳукумат ўз ишини қилиш вақти келган”ини таъкидлаган.
Шунингдек, республикачилар томонидан бошқариладиган штатлар шимолдан Нью-Йоркка ва бошқа шаҳарларга автобуслар тўла муҳожирларни жўнатган. Бу Нью-Йоркдаги уй-жой инқирозини ҳамда шаҳарда уйсизлар сонини оширган.
Адамснинг таъкидлашича, аллақачон катта бюджет танқислигига дуч келаётган Нью-Йорк учун муҳожирлар оқими ортиқча 2 миллиард долларга тушиши мумкин.
Таъкидлаш жоиз, охирги ойларда Флорида ва Техас штатларининг республикачи губернаторлари АҚШдан бошпана қидираётган минглаб муҳожирларни демократ сиёсатчилар бошқарадиган шаҳарларга, жумладан, Нью-Йорк, Чикаго ва Вашингтонга жўнатди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ президент Байден ҳам чегарадаги Эл-Пасо шаҳрига мухожирлар масаласи бўйича ташриф буюрган эди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь