Нодирбек Абдусатторов 175 минг долларлик турнирда қатнашади
Спорт
−
07 май 2024 6496 1 дақиқа
Ўзбекистонлик гроссмейстер Польша пойтахти Варшава мезбонлик қиладиган “Superbet Poland 2024” турнирида иштирок этади. Бу ҳақда турнир ўз расмий сайтида маълум қилди.
7 майдан 12 майга қадар ўтказиладиган мусобақанинг соврин жамғармаси 175 минг долларни ташкил этади. Абдусатторов турнирдаги дастлабки ўйинини 8 май куни ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 19 ёшли Абдусатторов Швециянинг Мальмё шаҳрида ўтказилган “Tepe Sigeman-2024” турнирида ғолиб чиққанди. Ўзбекистонлик шахматчи асосий даврада 4,5 очко тўплаб, тайбрекда россиялик Петер Свидлер ҳамда ҳиндистонлик Аржун Эригайсини мағлубиятга учратиб, ғалаба қозонди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август