Нигерияда 80 нафар мактаб ўқувчиси ўғирлаб кетилди

Олам

image

Нигерияда 80 нафар мактаб ўқувчиси ўғирлаб кетилди. Уларни қайтариш учун эса ўғрилар дастлаб 150 минг, кейинроқ 194 минг доллар миқдоридаги пул талаб қилишди. Бу ҳақда Нигерия христианлар уюшмасининг маҳаллий бўлинмаси раиси  Жозеф Хаяб телефон суҳбати орқали “Reuters” агентлигига маълум қилди.

Қайд этилишича, 8 июль куни Нигериянинг Кадуна штатида бир гуруҳ мактаб ўқувчиларини ўғирлаб кетганлар уларни қўйиб юбориш учун 80 миллион найр (194 минг доллар) миқдоридаги пул талаб қилишган. 

“Ўғрилар ҳар бир мактаб ўқувчиси учун 1 миллион найр талаб қилишди”, дейди Жозеф Хаяб.

Жорий йилнинг 25 июль куни эса “Premium Times” газетаси 28 нафар ўғирлаб кетилган мактаб ўқувчиси озод этилганини маълум қилган. Нашр озод қилинган ўқувчилар учун сўралган пул тўланганми ёки йўқлигини аниқлай олмаган. Айтилишича, ҳужум қилинган мактаб христианларга тегишли бўлган.

Охирги ойларда Нигерияда университет ва мактабларда таҳсил олувчиларни ўғирлаш ҳолатлари жуда тез-тез учрамоқда. Маълумотларга кўра, жорий йилнинг бошидан буён мамлакатнинг турли ҳудудларида мингдан ортиқ талаба ва мактаб ўқувчилари ўғирланган. Маҳаллий ҳукумат март ойидан бери Нигерия шимолидаги 1 500 дан ортиқ мактабларни ёпган ва ўқувчиларини бошқа тинч бўлган муассасаларга ўтказган. Шу билан бирга, фаолиятини давом эттираётган мактаб ва университетларда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Нигерия

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг