Нигерияда 22 киши безгакдан ҳалок бўлди

Олам

image

Нигерияда Ласса безгаги сабаб жорий йил январь ойи бошидан бери 22 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.

Нигерия касалликлар назорати маркази маълумотига кўра, Эдо, Ондо, Эбони, Насарава, Энугу, Тараба ва Баучи штатларида 102 та ҳолатда касаллик аниқланган.

Ласса безгаги илк бор 1969 йилда Нигериянинг шимоли-шарқидаги Борно штатида аниқланган. Ушбу касаллик сабаб ўтган йили мамлакат ҳукумат фавқулодда ҳолат эълон қилган.

Ласса безгаги каламуш ва сичқонларнинг нажаси билан алоқа қилиш орқали юқади.

Ушбу хавфли касаллик одамдан одамга юқиш хусусиятига эга ва ўлимга олиб келиши мумкин. Мамлакат расмийлари эҳтиёт чораларини кўришга, гигиена меъёрларига риоя қилишга ва кемирувчилар билан алоқа қилмасликка чақиряпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Нигерия безгак

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг