Нейтрал давлат Президенти Киевга борди

Олам

image

Швейцария Президенти Ален Берсе Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро саммитга қатнашиш учун Киевга ташриф буюрди. Бу ҳақда у ўзининг Х саҳифасида маълум қилди

“Мен Киевга келдим, бу ерда бугун Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро саммитда қатнашаман ва Президент Зеленский билан учрашаман”, деб ёзган Берсе.

Унинг қўшимча қилишича, асосий эътибор ҳарбий можаронинг Украина озиқ-овқат хавфсизлигига кўрсатган таъсирига қаратилади. Берсенинг сўзларига кўра, саммитда Швейцария томонидан Киевга узоқ муддатли ёрдам кўрсатилиши ҳам муҳокама қилинади. 

Маълумот учун, Швейцариянинг ташқи сиёсати, ушбу мамлакат конституциясига мувофиқ, доимий бетарафликнинг халқаро ҳуқуқий мақомини ҳисобга олган ҳолда қурилган. Швейцария ҳеч қандай ҳарбий иттифоққа аъзо эмас. Бироқ у ЕИ ёки НАТО аъзоси бўлмаса-да, Россиянинг Украинага босқини бошланганидан сўнг, Москвага қарши  санкциялар пакетига қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Киевга Пентагон раҳбари Ллойд Остин, Молдавa Президенти Майя Санду, Германия Мудофаа вазири Борис Писториус ва Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель ҳам ташриф буюрган эди. Улар Евромайдоннинг 10 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

саммит Швейцария Киев Ален Берсе Озиқ-овқат хавфсизлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг