Неймар МЛСнинг бошқа бир клуби билан музокараларни бошлади
Спорт
−
12:29
718Бразилия терма жамоаси ва “Ал-Ҳилол” клуби вингери Неймарга АҚШ чемпионати вакили “Чикаго Файр” жамоасидан таклиф келиб тушди. Бу ҳақда “Foot Mercato” нашри хабар берди.
Манбага кўра, МЛС вакили бразилиялик футболчини январь ойидаёқ сотиб олмоқчи ва 2 йиллик шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда. Аммо айни дамга келиб, ҳеч нарса келишиб олинмаган.
Маълумот ўрнида, Неймар 2023 йилнинг октябридан 2024 йилнинг октябригача тиззасидаги хоч боғлами ёрилиб кетгани учун майдонга тушмаган эди. Бу мавсумда Неймар иккита ўйин ўтказди. “Ал-Айн” ва “Истиқлол”га қарши учрашувларда у умумий 44 дақиқа тўп тепди. Эрон клуби билан баҳс охирида Неймар яна жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Бразилиялик вингернинг нархи “Transfermarkt” порталида 15 миллион еврога баҳоланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 32 ёшли футболчини “Интер Майами” ҳам сотиб олмоқчилиги ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь