Нега Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаймоқда?

Жамият

image

Ўзбекистонда сўнгги кунларда коронавирусга чалиниш ҳолати, хусусан аҳоли орасида вирус юқтириб олганлар кўпайди. Бу ташвишли ҳолат, албатта. Ҳўш, нега коронавирус инфекцияси аҳоли орасида кўпаймоқда?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков мазкур саволга жавоб бериб ўтди.

“Карантин чоралари юмшатилганидан сўнг кўпчилик карантин қоидаларига риоя қилмай қўйди. Ниқобларни ҳафталаб алмаштирмай, ижтимоий масофага риоя қилмай қўйишди.

Кенг аҳоли қатлами билан мулоқот бошланиб кетгани натижасида аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар аниқлана бошланди”, дейди Отабеков.

Нурмат Отабеков мамлакатда карантин чоралари бекор қилинмаганини, касалликлар ортиб борса, чекловлар қайта кучайтирилишини маълум қилди.

“Крантин тадбирлари бекор қилингани йўқ!

Аҳоли орасида касалланиш суръати шу тарзда ошиб борса карантин тадбирлари яна-да кучайтирилиши мумкин”, дейди Отабеков.

Бош давлат санитария инспекторининг сўзларига кўра, коронавирус инфекцияси асосан 80 фоиз ҳолатда енгил кечади, 15 фоиз ҳолатда ўрта оғирликда ва фақат 3-5 фоиз ҳолатда оғир, яъни нафас етишмовчилиги билан кечади.

“Касалликга чалинганларни эрта аниқлаш ишларининг йўлга қўйилганлиги касаллик кечишида ижобий натижаларга эришиш имконини беряпти.

Бироқ вируснинг культурал, морфологик, антиген, серологик хусусиятлари, вирулентлиги, патогенлиги каби масалалар ҳали кўплаб ўрганилади. Шунинг учун аниқ бирор тўхтамга келишга ҳали эрта”, дейди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистонда амалдаги карантин талаблари 2020 йил 15 июнга қадар узайтирилган эди.

Аммо карантин чекловлари бироз юмшатилди. Хусусан, “яшил” ҳудудларда белгиланган тартибда тўй ва оилавий маросимлар ўтказишга ҳамда вилоятлараро ҳаракатланувчи автобуслар қатновига рухсат берилди. 5 июндан Ўзбекистонда футбол мусобақаларини давом эттириш белгиланди. Шу билан бирга барча ҳудудлар учун бирдек ўз кучида қоладиган чекловлар ҳам эълон қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

406

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг