Ўзбекистонда аҳолида антитаначаларни аниқлаш учун тест ўтказиш бошланади
Жамият
−
23 Июнь 2020
8771Ўзбекистонда келаси ҳафтадан аҳолида коронавирусга қарши антитаначалар борлигини аниқлаш учун тест ўтказиш бошланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов маълум қилди.
“Биз ҳозирги кунга қадар коронавирус билан зарарланганларни аниқлаб, уларни даволаш, вирус юқтирган беморлар билан мулоқотда бўлган фуқароларни эса карантинга олиш масалалари билан шуғулландик.
Коронавирусни аниқлаш учун ПЗР таҳлили керак, холос. Антитаначалар эса бемор даволаниб чиққанидан сўнг пайдо бўлади ва даволаш стандартлари ҳамда протоколларига таъсир ўтказа олмайди”, деди Ҳабибулло Оқилов.
ССВ вакилининг таъкидлашича, карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш учун антитаначаларни аниқлаш керак бўлади.
“Бунинг учун Ўзбекистонда ҳам келаси ҳафтадан аҳоли орасида иммунофермен анализини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда”, дея таъкидлади штаб аъзоси.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 24 июндан Ўзбекистонда коронавирусга тест таҳлилини нодавлат тиббиёт муассасаларида ҳам топширишга рухсат берилди.
LiveБарчаси