“Назоратдаги ташув”. Марказий Осиё наркожиноятчиларни қандай ушлайди?
3-саҳифа
−
06 Декабрь 2025 3869 2 дақиқа
Ўзбекистон ҳудудига ананавий гиёҳванд моддаларни ноқонуний йўллар билан олиб киришга уриниш асосан Афғонистон ва Тожикистон йўналишида аниқланмоқда. Бу ҳақда кеча, 5 декабрь куни Ўзбекистон раислигида Самарқанд шаҳрида ўтган Марказий Осиё минтақавий ахборот-мувофиқлаштириш маркази (CARICC)га аъзо давлатларнинг Миллий координаторлар кенгаши (МКК)нинг навбатдаги йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги масъул ходими Жонибек Юсупов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Тадбирда БМТнинг Гиёҳвандлик ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (UNODC)нинг Афғонистон, Марказий Осиё, Эрон ва Покистондаги минтақавий ваколатхонаси вакиллари иштирок этди.
Қайд этилишича, Тожикистон ва Афғонистон йўналишда энг кўп учраётган наркомоддалар “героин”, “опий” ва “гашиш” каби опиатлардир.
Қозоғистон билан чегарадаги Навоий божхона пости орқали эса синтетик гиёҳвонлик воситалари, яъни мифедрон гиёҳвонлик воситасини олиб киришга ҳаракат қилинмоқда.
Маълум қилинишича, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик доирасида наркокурьерларни қўлга олиш бўйича мураккаб амалий тадбирлар амалга оширилади. Бунда CARICC доирасида давлатлар ўртасида “назорат остидаги ташув” амалиёти йўлга қўйилган.
Бу жараён қуйидагича амалга ошади, бир давлатда наркотик моддалар ҳаракатга тушгани аниқланса, у дарҳол шерик давлатларга хабар беради. Масалан, Қозоғистон наркотик юкнинг Ўзбекистон йўналишига кираётганини билдиради. Ўзбекистон томони юкни назоратга олади, бироқ чегарада тўхтатмайди. Жиноятчилар мамлакат ичига киргани ва моддани етказиб бергани заҳоти қўлга олинади. Бу ёндашувнинг асосий мақсади йўлда алоҳида курьерни ушлаш эмас, балки бутун тармоқни, жумладан, буюртмачиларни аниқлаб, буткул йўқ қилишдир.
“Бу каби комплекс операциялар CARICC доирасидаги ҳамкорликнинг энг муҳим тамойилларидан бири ҳисобланади”, дейди Юсупов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳудудида нарколабораториялар ташкил қилиш ҳолатлари кўпайгани, ўтган йили 5 та нарколаборатория аниқланган бўлса, жорий йилнинг 10 ойи давомида 12 та нарколаборатория фош этилгани хабар қилинганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025