Назарбоевнинг ташвишли набираси вафот этди
Олам
−
16 Август 2020
58201Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг набираси Ойсултон Назарбоев бугун,16 август куни Лондонда вафот этди. Бу ҳақда “zakon.kz” хабар берди.
Ўлим сабаби ҳозирча номаълум. Тахминларга кўра, Ойсултон юрак тўхтатишдан вафот этган.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари номаълум. Ойсултон Назарбоев 30 ёшда бўлган. У Элбошининг тўнғич қизи Дариға Назарбоева ва Роҳат Алиевнинг ўғли эди.
Ойсултон Назарбоев жорий йил бошидан бери ижтимоий тармоқлардаги кутилмаган постлари сабаб жамоатчилик диққат марказида пайдо бўлганди.
Шундай постлардан бирида у оила сирини ОАВга олиб чиққанди. Ойсултон Нурсултон Назарбоев бобоси эмас, отаси эканини айтган. Бошқасида эса ҳукуматдагиларни порахўрликда айблаган.
Бундан ташқари, у январь ойида ўз жонига қасд қилишга уринганди. Ойсултон гиёҳванд моддаларга муккасидан кетгани, шунинг учун шифохонада даволангани ҳақида хабарлар тарқалган.