Назарбоев январдаги операциядан кейин илк бор кўриниш берди (видео)
Олам
−
20 Март 2023
7406Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев юрак жарроҳлик амалиётидан сўнг биринчи марта омма олдида кўриниш берди. Бу ҳақда “Zakon.kz” портали хабар берди.
Қайд этилишича, сиёсатчи парламентга сайловда овоз бериш учун "Остона Опера"даги 393-сайлов участкасига овоз келдган. Бундан ташқари, у аҳолини яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан табриклаган.
"Наврўз байрами халқимизга баҳор файз ва илиқлик олиб келсин. Ҳар бир оилага файзу барака тилайман", дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг собиқ Президенти Нурсултон Назарбоев январь ойида Остонадаги шифохоналардан бирига юрак жарроҳлик амалиёти учун ётқизилган эди. Кейинчалик жарроҳлик амалиёти муваффақият билан ўтгани маълум қилинди.
15 феврал куни эса Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши тўғрисида”ги қонунчилик нормаси ўз кучини йўқотганлиги ҳақидаги қонунни имзолаганди.
Жавоҳир Қадамов