Навоийда Янги йил арчаси ёниб кетди
Жамият
−
27 Декабрь 2020 13062 1 дақиқа
Бугун, 27 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳри марказида вилоятнинг бош байрам арчасининг ёнаётгани акс этган видеолар тарқалди.
Арчанинг ёниб кетишига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган видеолавҳаларда ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар етиб келганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига ўрнатилган арча қулаб тушган эди.
Шунингдек, Фарғонадаги Янги йил арчаси ёниб кетгани хабар қилинди. Фарғона вилояти ФВБ ёнғин соат 13:31 да қуршаб олиниб, 13:33 да ўчирилганини маълум қилганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь