Фарғонада Янги йил арчаси ёниб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 23 декабрь куни соат 13:26 ларда Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори кириш эшиги қаршисида ўрнатилаётган сунъий 4 метрли арча ёниб кетди.

Вилоят ФВБнинг маълум қилишича, ёнғин соат 13:31 да қуршаб олиниб, 13:33 да ўчирилган. Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбари чиққан. Ёнғинни бартараф қилиш учун 1 та ёнғин қутқарув экипажи жалб этилган. 

Ёнғин оқибатида ҳеч қандай талафот ва фуқароларнинг жабрланиш ҳолатлари кузатилмаган.

“Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вилоят аҳолисидан янги йил арчаларидан фойдаланишда ёнғин ва электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраймиз”, дейилади Фарғона вилояти ФВБ расмий муносабатида.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин

Баҳолаганлар

391

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг