Термизда Янги йил арчаси қулаб тушди
Жамият
−
26 Декабрь 2020
15132Бугун, 26 декабрь куни Термиз шаҳрида Янги йил учун безатилган арча 20 м/с тезликда қор аралаш кучли шамол туфайли қулаб тушди.
Термиз шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, ҳозирда арча каркасини таъмирлаш мақсадида демонтаж ишлари олиб борилмоқда.
“Тез фурсатларда янги йил арчаси таъмирланиб, ўз ўрнида қайтиб ўрнатилади ва маданий тадбирлар дастур асосида давом эттирилади.
Янги йил хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат, дастурхонингизга қут-барака олиб келсин!”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Аввалроқ, Фарғона шаҳрида Янги йил арчаси ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023