Тошкент бош арчаси дунё рейтингидан жой олди
Жамият
−
11:13 4784 1 дақиқа
Ўзбекистон пойтахти Тошкентнинг бош янги йил арчаси дунё пойтахтларидаги энг баланд арчалар рўйхатига киритилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Билдирилишича, бош арчанинг баландлиги 35 метр бўлиб, Тошкентни дунёнинг йирик мегаполислари қаторига қўшган.
Пойтахтлардаги энг баланд янги йил арчалари рейтинги:
- 57 м - Бразилиа
- 35 м - Тошкент
- 35 м - Мадрид
- 33 м - Жакарта
- 30 м - Бухарест, Лиссабон
- 28 м - Вена
- 27 м - Варшава
- 26 м - Москва, Прага
- 25 м - Рим, Лондон
- 23 м - Будапешт
Тошкент — жаҳон пойтахтлари даражасида ўзига хос кўлам яратиб, байрамона кайфият уйғотаётган шаҳардир.
Live
Барчаси