Навоийда 350 гр “марихуана”ни 28 млн сўмга пулламоқчи бўлганлар ушланди (видео)
3-саҳифа
−
13:36 320 1 дақиқа
Навоий вилоятида икки фуқаро 350 грамм марихуанани 28 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Қўшработ туманида яшовчи икки фуқаро тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик моддасини харидорга сотаётган пайтда ушланган. Улар “марихуана”ни 28 миллион сўмга пулламоқчи бўлган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, улардан бирининг яшаш хонадон ва оғилхонасидан саккиз туп каннабис ўсимлиги ҳамда 1 килограмм 200 грамм марихуана топилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ёки уларнинг аналогларини тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёхуд бундай восита ёки моддаларни истеъмол қилишга жалб этиш) 6-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, муқаддам судланган фуқаронинг ижарага олган ер майдонидаги контейнерлардан 7 килограмм “марихуана”, пневматик қурол ва учта патрон аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиРубионинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди
16 Октябрь