Навоийда коронавирусдан вафот этган бемор “Ўзсаноатқурилишбанк" ходими бўлган
Жамият
−
07 Июль 2020
12658Аввалроқ, Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов вилоятда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилгани ҳақида маълум қилган эди. Вафот этган бемор “Ўзсаноатқурилишбанк"нинг Навоий вилояти филиали бошқарувчиси ўринбосари Хуршид Шабонов бўлиб чиқди. Марҳум 38 ёшда бўлган.
Қайд этилишича, Шабонов жорий йилнинг 2 июль куни COVID-19 инфекциясига намуна топширган ва унда касаллик тасдиқланган. Бемор шу куннинг ўзида Навоий вилоят болалар юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.
Унга COVID-1 инфекцияси оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама зотилжам, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси асорати билан кечган.
Бундан ташқари беморда гипертония 3-даража, артериал гипертензия 2. Хавф – III, семизликнинг 1-даражаси каби ҳамроҳ касалликлари бўлган. Шунингдек, бемор 2019 йилдан буён гипертония касаллиги билан назоратда турган.
6 июль куни беморнинг аҳволи ўта оғирлашган ҳамда мутахассислар томонидан консультация қилиниб, даволаш жараёни тегишли мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Аммо беморнинг аҳволи кескин оғирлашган. Реанимация бўлими мутахассислари томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чоралар самара бермаган ҳамда биологик ўлим қайд этилган.
Ўлим сабаби ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги. Ўткир бош мия ва ўпка шиши деб баҳоланмоқда.
LiveБарчаси