Навоийда боғча сифатсиз қурилаётгани аниқланди
Жамият
−
05 Декабрь
4052Навоий вилоятидаги боғчада қурилиш сифатсиз олиб борилаётгани аниқланиб, ундаги ишлар вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан белгиланган тартибда назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Хусусан, Кармана тумани “Талқоқ” МФЙ ҳудудида “Ягона буюртмачи хизмати” ИК буюртмачилигида қурилаётган 120 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биносининг иккинчи қавати “Г” ўқининг учинчи ҳамда тўртинчи қаторларидаги ғишт териш ишлари ва бетон ўзаклар сифатсиз ҳамда лойиҳа талаблари асосида бажарилмагани аниқланган.
Мазкур қоидабузарликлар сабаб инспекция ходимлари томонидан объектда қурилиш ишлари вақтинчалик тўхтатилган ҳамда сифатсиз бажарилган ишлар жойида буздирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри Камолот кўчасидаги кўп қаватли тураржой биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланиб, унда олиб борилаётган қурилиш ишлари тўхтатилганди.
LiveБарчаси