“Навбаҳор” Ўзбекистон МТЖ аъзосини ўз сафига қўшиб олди
Sport
−
10:17 2349 1 minute
Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Муҳаммадқодир Ҳамралиевни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
27 ёшли ҳимоячи “лочинлар” сафига Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси таркибидан келиб қўшилди. Ҳамралиевнинг наманганликлар билан тузган шартнома тафсилотлари очиқланмаган.
Маълумот учун, Ҳамралиев фаолияти давомида “Динамо” (Самарқанд), “Олимпик” (Тошкент) ва “Пахтакор” сафларида тўп тепган.
Муҳаммадқодир Ҳамралиев 2023 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Шунингдек, у 2021–2024 йилларда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркибида ҳам майдонга тушган.
Шу тариқа, “Навбаҳор” таркибига яна бир Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси келиб қўшилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Темур Кападзе бошчилигидаги “Навбаҳор” Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдулла Абдуллаев ва Жасур Жалолиддиновларни ўз сафига қўшиб олганди.
Live
All