14 та телефонни ўмармоқчи бўлган 18 ёшли йигит қўлга тушди (видео)

Crime

−

image

Наманган вилоятининг Уйчи туманида телефон устахонасига эшик қулфини бузиб кирган ва 14 та телефонни ўғирлашга уринган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 02:30 ларда туман марказидаги телефон устахоналаридан бирида содир бўлган. Номаълум шахс устахона эшигининг қулфини бузиб, ичкарига кирган ва телефонларни ўғирламоқчи бўлган.

Бироқ тунги хизматда бўлган Қўриқлаш хизмати тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи воқеа жойига ўз вақтида етиб келиб, устахонага яширинган шахсни қўлга олган.

 

Текширувда гумонланувчи 2008 йилда туғилган, Уйчи туманида яшовчи фуқаро экани аниқланган. Унинг ёнидан 14 та телефон қурилмаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида фуқароларга тегишли 19 бош чорва молини ўғирлаб, сотиш орқали даромад топиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends