Наманганда яширин омбордан 3,3 млрд сўмлик сифатсиз дори топилди
Crime
−
08:38 274 1 minute
Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ўз хонадонида яширин омбор ташкил этиб, 3,3 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги сифати кафолатланмаган дори воситаларини сақлаб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси Божхона, Ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Янги Наманган туманидаги “Мингтерак” маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаронинг хонадонини кўздан кечирган.
Текширув давомида хорижда ишлаб чиқарилган 156 турдаги жами 23 432 дона камёб дори воситаси топилган. Уларнинг дастлабки қиймати 3,3 млрд сўмдан ошади. Шунингдек, дорилар мамлакатга ноқонуний олиб кирилгани аниқланган.
Ҳозирда контрафакт экани гумон қилинаётган дори воситалари процессуал тартибда олиб қўйилган ва уларнинг хусусиятларини аниқлаш учун экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган ва Тошкент вилоятларида тегишли лицензия ва ҳужжатларсиз дори воситаларини сотиш билан шуғулланган шахслар ушланган эди.
Live
AllShavkat Mirziyoev Ummonga bordi
16 November
Bangladeshda tikuvchilar ish tashlamoqda
16 November
16 November
Iordaniyada Telegram bloklandi
16 November