Навальнийнинг ўлими ортидан Россиянинг Чехиядаги элчиси ТИВга чақиртирилди

Олам

image

Бугун, 21 февраль куни Россиянинг Чехиядаги элчиси Александр Змеевский Алексей Навальнийнинг вафоти муносабати билан Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда TACC ахборот агентлиги хабар берди.

“Ташқи ишлар вазири Ян Липавский Алексей Навальнийнинг ўлими муносабати билан Россия элчисини чақиришга қарор қилганини тасдиқлайман. Чехия унинг ўлим ҳолатларини тергов қилишга ва нега жасад марҳумнинг оиласига берилмаётганини тушунтиришга чақирди “, дейилади агентлик ахборотида.

Россия элчихонаси ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган.

Маълумот учун, 17 февраль куни Британия Ташқи ишлар вазирлиги Навальний ўлими муносабати билан Россия дипломатини чақиртирганди. Кейинги кунларда россиялик дипломатлар Германия, Испания, Италия, Латвия, Литва, Нидерландия, Норвегия, Польша, Португалия, Финляндия, Франция, Швеция ва Эстония Ташқи ишлар вазирликларига ҳам чақирилган. 19 февраль куни Боррель Россия Навальнийнинг ўлими бўйича халқаро ва шаффоф тергов ўтказилишига рухсат бериши кераклигини айтганди.

"Кремль Навальнийнинг ўлимига оид Ғарбдан келаётган баёнотларни қутурган ва мутлақо қабул қилиб бўлмас деб билади. Чунки содир бўлган воқеа сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ", дейди бунга Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ 23 февраль куни россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг колонияда ўлими муносабати билан Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилишини маълум қилганди.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Алексей Навальний Александр Змеевский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг