Навальнийни қўйиб юбориш учун шифокорларга бевосита Кремлдан қўнғироқ бўлган –“Reuters”
Олам
−
14 Сентябрь 2020
7010Россиялик мухоилф сиёсатчи Алексей Навальнийни хорижда даволашга рухсат бериш қарор бевосита Кремлда қабул қилинган ва Омскдаги шифокорларга телефон орқали етказилган. Бу ҳақда “Reuters” тиббий доиралардаги аноним манбасига таяниб хабар берди.
“Кремлдан қўнғироқ бўлганида биз хонада ўтирган эдик. Улар беморни қўйиб юборишни айтишди ва иш бошланди. Ҳамма енгил тортди”, деган агентлик суҳбатдоши.
Яна тўртта манба Навальний билан аэропортга келган шифокорлар унда моддалар алмашинуви бузилиши эмас, заҳарланишнинг клиник картинаси кўринганини айтган.
Германия Ҳукумати 2 сентябрь куни Алексей Навальний “Новичок” гуруҳига кирувчи модда билан заҳарланганини айтганди. Расмий Берлин Россиядан бу бўйича изоҳ талаб қилганди. Москва эса Навальнийдан олинган таҳлил натижалари заҳарланишни кўрсатмаганини таъкидламоқда.
Аҳамиятлиси, Кремль вакили Дмитрий Песков бир неча марта Навальнийнинг қўйиб юборилиши тўғрисидаги қарорни шифокорлар қабул қилганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний Томскдан Москвага самолётда қайтаётганда тоби қочиб, зудлик билан Омскдаги шифохонага ётқизилган. Унинг тарафдорлари Навальнийни Германияга олиб кетиш ҳаракатига тушган. Аммо икки кун давомида Омскдаги шифохона шифокорлари уни кўчиришга рухсат бермай келганди.
Германиянинг айбловларига жавобан Россия Ғарб давлатлари ва НАТОни "Новичок" гуруҳига кирувчи кимёвий модда ўйлаб топишда айблади.
Аввалроқ, Франция ва Швециядаги мустақил лабораториялар ҳам Навальнийнинг таҳлилларини текшириб, у заҳарланганини тасдиқлаганди.
LiveБарчаси