НАТО ташқи ишлар вазирлари Украинадаги вазиятни муҳокама қилади
Олам
−
06 Апрель 2022
8192НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Брюсселда Украинадаги вазиятни муҳокама қилади. Икки кунлик муҳокамалар бугун, 6 апрель куни кечқурун НАТО штаб-квартирасида бошланади.
Йиғилишнинг очилишида НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен сўзга чиқади. Учрашув якунида дипломатия раҳбарлари кечки овқатга йиғилишади.
Аляьнс Бош котиби сешанба куни Украина бўйича бўлажак йиғилиш ҳақида маълум қилди.
Столтенбергнинг айтишича, вазирлар Украинага кимёвий ва биологик ҳужум таҳдидига қарши ёрдам, ҳимоя воситалари, танкга қарши қуроллар, ҳаво мудофаа тизимлари ва бошқа жиҳозлар етказиб беришни муҳокама қилади.
Учрашувга Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба, шунингдек, Австралия, Финляндия, Грузия, Япония, Жанубий Корея, Янги Зеландия ва Швеция ташқи ишлар вазирлари ҳам таклиф этилган.
НАТО Бош котибининг таъкидлашича, вазирлар Россиянинг агрессив ҳаракатлари оқибатларини муҳокама қиладилар ва Москва билан келажакдаги муносабатларни кўриб чиқадилар.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 март куни Брюсселда бўлиб ўтган НАТОнинг фавқулодда саммити якунида альянсга аъзолар Украинага қўшин юбормасликка келишиб олдилар. Аммо НАТО Украинани кимёвий, биологик ва ядровий қуроллардан, шунингдек, кибермудофаадан ҳимоя қилиш учун ускуналар беради.
LiveБарчаси