НАТО саммити бошланди. Россия ва Хитой авторитар режим дейилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида НАТОга аъзо давлатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларининг саммити бошланди. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Украина бўйича биринчи сессияда сўзга чиқиб, саммитда Россия ва Хитой каби авторитар режимлар мавжуд дунё тартибига қарши курашаётган янада рақобатбардош дунёда НАТОни мустаҳкамлаш учун муҳим қарорлар қабул қилинишини айтди. 

Саммит иштирокчилари НАТОнинг янгиланган стратегик концепциясини қабул қилишлари керак, бу эса альянснинг янги “Йўл харитаси”га айланади. 

“Швеция ва Финляндия туфайли НАТОнинг таҳдидларнинг олдини олиш ва мудофаа салоҳияти мустаҳкамланади, бутун дунё НАТО эшиклари очиқ эканини кўради”, дея давом этди ҳарбий-сиёсий блок раҳбари. 

Столтенбергнинг таъкидлашича, саммит доирасида Украина Президенти Владимир Зеленский НАТОга аъзо давлатлар раҳбарларига мурожаат қилади ва Украинани кенг кўламли қўллаб-қувватлаш пакети ҳам тасдиқланади. 

Ўз навбатида, Испания Бош вазири Педро Санчес саммитда қабул қилинадиган қарорлар НАТОнинг келаси 10 йилдаги имкониятлари ва ресурсларидан фойдаланишни белгилашини айтди. 

“Дунё бизни кузатмоқда. Биз барчага ўз бирлигимиз ва ҳамжиҳатлигимиз ва умидларни оқлай олишимизни кўрсатамиз”, дея давом этди Испания ҳукумати раҳбари. 

Санчес, шунингдек, Туркия, Финляндия ва Швецияни Скандинавия давлатларининг Иттифоққа кириши бўйича консенсусга эришгани билан табриклади. 

“Бу икки давлатнинг НАТОга аъзо бўлиши муҳим бурилиш нуқтаси бўлади”, дея хулоса қилди Бош вазир


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО саммити

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг