НАТО Россиядан ҳимояланишга жиддий эътибор қаратди 

Олам

image

НАТО 2027 йил охирига қадар Россия ва Беларусь билан чегара қисмини эҳтимолий ҳарбий ҳужумдан ҳимоялаш мақсадида роботлар ва дронлар билан жиҳозлайди. Бундан ташқари, чегарада масофадан бошқариладиган робот тизимлари билан жиҳозланган бўлим ҳам ташкил этилади. Бу ҳақда бугун, 24 январь куни НАТО армияси генерали Томас Ловин маълум қилди.

Қайд этилишича, НАТО aльянснинг Россия ва Беларусь билан чегараларида қурол-яроғ ва ўқ-дорилар захирасини кўпайтиради. Ҳужум содир бўлган тақдирда ушбу тизимлар душманнинг олдинга силжишига тўсиқлар яратиш ва НАТО аскарлари орасида потенциал қурбонларни минималлаштиришга мўлжалланган.

Ушбу кузатув тизими ерда, ҳавода, космосда ва ҳатто рақамли маконда маълумотларни тўплайдиган қурилмалардан иборат бўлади. Тўпланган маълумотлар НАТО мамлакатлари вакилларининг ҳар бирида реал вақт режимида пайдо бўлади.

Генерал Ловин 2027 йил охирига бориб асосан автоматлаштирилган зона яратилишига қарамай, асосий тўхтатиб туриш функцияси ҳали ҳам НАТО қўшинларига юклатилишини айтган. У учувчисиз тизимлар душманни узоқ вақт давомида ёки умуман тўхтата олмаслигини қайд этган. 

“Охир-оқибат, бу ҳар доим аскарларнинг аскарларга қарши кураши масаласидир. Иттифоқнинг янги концепциясининг расмий номи – “Шарқий қанотни тўхтатиб туриш чизиғи”, дейди Ловин. 

Генералнинг қўшимча қилишича, унда асосан Украинанинг Россия ҳарбий тажовузидан мудофааси тажрибаси ҳисобга олинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО ва Россия уруши 2029 йилда бошланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Германия Мудофаа вазири Борис Писториус Россия НАТО билан урушни 2029 йилда бошлаши мумкинлигини, айрим таҳлилчиларга кўра эса бу янада эрта содир бўлиши эҳтимоли борлигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Россия Беларусь қурол-яроғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг