“Насаф” Ҳиндистон клуби дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритди
Спорт
−
22 Сентябрь 2021
5812Бугун, 22 сентябрь куни ОФК кубоги ҳудудий ярим финал босқичидан ўрин олган “Насаф” – “Моҳун Баган” учрашуви ўтказилди. Унда қаршиликлар йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимда "аждарлар" рақиб дарвозасига 5 та тўп киритди. 4-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг, меҳмонлар ҳимоячиси Притам ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Шундан сўнг, Ҳусайн Норчаев 3 гол уришга муваффақ бўлди ва бу орқали ОФК кубогидаги голлари сонини 6 тага етказиб олган ҳолда, турнир тўпурарига айланди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган 2-дақиқада Ойбек Бозоров ҳисобни 5:0 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқаси ўтиб бораётганида Дониёр Нарзуллаев учрашувга якуний нуқтани ўрнатди – 6:0. Шу тариқа “Насаф” мусобақанинг ҳудудий финал босқичига йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар “Насаф” Туркманистоннинг “Аҳал” жамоасини ҳудудий чорак финал босқичида 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь