NASA “кулиб турган” Қуёш суратини эълон қилди

Фойдали

image

АҚШнинг Миллий аэронавтика ва космик тадқиқотлар бошқармаси (NASA) Қуёш динамикаси обсерваторияси Қуёшнинг ноодатий суратини олди. Сурат NASA Sun’нинг Twitter саҳифасида жойлаштирилди.

“Бугун NASA’нинг Қуёш динамикаси обсерваторияси “табассум қилаётган” Қуёшни ушлади. Қуёшдаги ултрабинафша нурда кўринадиган бу қора доғлар тож тешиклари деб номланади”, дейилади хабарда.

Албатта, бизга кўринган табассум, аслида, сохта табассумдир. “Кўзлар” ва “табассум” бу тож тешиклари – қуёш тожидаги плазма зичлиги ва ҳарорати аномал даражада паст бўлган, қуёш шамолининг портлашлари космосга сочилиб кетадиган жойлар.


Мақола муаллифи

Теглар

Қуёш

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг