Нарпай туманига янги ҳоким тайинланди

Жамият

image

Бугун, 1 ноябрь куни Халқ депутатлари Нарпай тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Сессияда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этди ва Нарпай туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган натижаларга тўхталди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Вилоят раҳбари шу пайтгача Нарпай тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган Анвар Бегимович Болиевни Нарпай тумани ҳокимлигига тавсия этди. Депутатлар эса унинг номзодини бир овоздан маъқуллаган.

Нарпай туманига шу пайтгача Шербек Бўронов ҳокимлик қилиб келаётган эди. У 2024 йилнинг июнь ойида ишга киришган эди. Вилоят ҳокимлиги томонидан берилган хабарда унинг ишдан олиниш сабаби келтирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Кармана туманига ҳамда Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрига янги ҳокимлар тайинланганди. Шунингдек, Оҳангарон шаҳри ҳокими ишдан олиниб, унинг ўрнига янги раҳбар тайинланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Нарпай тумани Шербек Бўронов Адиз Бобоев Анвар Болиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг