Намойишлар ортидан Қирғизистонда сайлов қонунчилигига ўзгартириш киритилди
Олам
−
23 Октябрь 2020
5855Қирғизистон парламенти – Жўқорғу Кенеш сайловлар тўғрисидаги қонунга киритилаётган ўзгартиришларни учинчи ўқишда маъқуллади. Бу ҳақда парламент Матбуот хизмати хабар берди.
Тузатишларга мувофиқ сайлов чегараси 7 фоиздан 3 фоизга, сайлов гарови эса 5 млн сомдан 1 млн (12 минг доллар) сомгача пасайтирилди. Шунингдек, форма-2 бўйича овоз бериш бекор қилинди. Бу форма фуқароларга проспискада турувчи жойдан бошқа участкада сайлаш имкониятини берган.
Қонун лойиҳаси ташаббускори депутатлар Олтинбек Сулаймонов, Айсулу Мамашова, Абдуваҳоп Нурбоев, Мирлан Жеенчороев ва Жанар Акаев бўлди. уни 84 та депутат қўллаб-қувватлади.
Таъкидланишича, Жўқорғу Кенешнинг Конституциявий қонунчилик, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқий масалалари ва регламент қўмитаси ушбу қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда маъқуллаган эди.
Жўқорғу Кенеш торағаси Канатбек Исаев қонун лойиҳасини бирданига учта ўқишда қабул қилишга имкон берадиган олтита фракция қарорлари мавжудлигини маълум қилди.
Аввалроқ, Қирғизистон такрорий парламент сайлови жорий йилнинг 20 декабрь куни ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик. 4 октябрь куни ўтказилган сайловда мамлакатдаги 16 та партиядан фақатиган 4 таси 7 фоизлик барьердан ўта олганди. Бунинг ортидан Бишкекда норозилик намойиши бошланиб кетганди. Унинг оқибатида мамлакатда Бош вазир ва Президент истеъфога чиқди.
Айни вақтда мамлакатда Президент вазифасини вақтинчалик Бош вазир Садир Жапаров бажаряпти. Президентлик сайлови қачон ўтказилиши эса номаълумигича қолмоқда.
LiveБарчаси