“Қиёмат куни бошпаналари”: 2012 йил васвасаси яна қайталанмоқда
Бу қизиқ
−
23 Апрель 2020
204432012 йил қиёмат қойим бўлади, бу ҳақда Майё қабилаларининг тарихий қулёзмаларида ёзилган экан, деган гап-сўзлардан сўнг, бойлар васвасага тушиб қолди (мол аччиғи-жон аччиғи-да). Шундан сўнг, дунёдаги казо-казо бойлар ва кўзга кўринган шахслар дабдабали бункерлар сотиб ола бошлади. Аммо ҳеч нарса ўзгармади. 2020 йил ҳам келди, бироқ бу сафар ҳам худди ана шундай васвасалар пайдо бўла бошлади. Бу сафар айбдор майялар эмас, балки коронавирус пандемиясидир.
Кремний водийсидаги бой ишбилармонлар глобал офатлар олдида қурилган Янги Зеландиядаги махсус бошпаналарида COVID-19 эпидемиясидан қочиб кетмоқда. Маълум бўлишича, илғор IT магнатлар ҳар қандай салбий сценарийларга, шу жумладан, вирусли пандемияга ҳам тайёр туришган.
Водийда ишлайдиган АҚШнинг бадавлат бизнесменлари махсус бункерларда коронавирус эпидемиясидан яшириниш учун Янги Зеландияга қочиб кетишди, дея хабар беради “Bloomberg”. Маълум бўлишича, уларнинг аксариятида худди шундай “Қиёмат куни бошпаналари” мавжуд бўлиб, унда ҳар қандай офатдан, шу жумладан, номаълум вирусларнинг авж олишидан омон қолиш мумкин, дея эътироф этган бункер эгалари.
Сан-Францискода истиқомат қилувчи тадбиркор Михай Динулеску ва унинг рафиқаси мамлакат чет элликлар учун барча чегараларни ёпишдан тўрт кун олдин Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрига учиб кетишди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари мамлакатга хусусий самолётлар кириши тақиқлангани ҳақида эълон қилишига қарамай, улар ушбу давлатга киришга муваффақ бўлишди.
Динулескунинг сўзларига кўра, у камида ўн нафар ишбилармон ҳамкасби ва таниши коронавирусдан қочиб, АҚШдаги бошпаналарини ташлаб кетишганини эшитган.
Сўнгги бир неча йил ичида Кремний водийси элитаси ва уларнинг оилалари ёқимли муҳитда етарлича таъминот билан яшашди. Шу сабаб улар “дунёнинг охирига” тайёргарлик кўришга фаол равишда сармоя киритишмоқда.
“Дунёнинг сўнгги кунларига тайёргарлик кўраётганлар, аслида, бу рўй беради, деб ўйлашмайди. Улар буни узоқдаги бир воқеа сифатида кўришади, аммо унинг оқибатларини оғир деб тан олишади. Шунинг учун, даромадларидан келиб чиқиб, озгина қисмини (мудофаа учун) сарфлаш мантиқий қадамдир ”деди Reddit собиқ раҳбари Ишань Вонг “New Yorker”га берган интервьюсида.
Бу борада жиддий тайёргарлик кўраётган ишбилармонлар қаторига Y Combinator’нинг собиқ президенти ва Open AI компаниясининг ҳозирги раҳбари Сэм Альтман, шунингдек, Reddit бош директори Стив Хаффман ҳам бор. Ушбу гуруҳга, шунингдек, 2011 йилда Янги Зеландия фуқаролигини олган ва мамлакатда иккита мулк эгаси бўлган PayPal асосчиси ва миллиардер Питер Тил ҳам киради.
“Янги Зеландия — бу утопия”, деган эди Тиль тўққиз йил муқаддам.
Брачасини нолдан бошлаш учун Янги Зеландия танлангани бежиз эмас. Питер Тиль унинг ҳаётидаги энг муҳим китоблардан бири Жеймс Дэйл Дэвидсоннинг “The Sovereign Individual: How to Survive and Thrive During the Collapse of the Welfare State” (“Мустақил шахс: фаровонлик давлатининг қулаши даврида қандай қилиб омон қолиш ва гуллаб-яшнаш керак”) асари бўлганлигини бир неча бор таъкидлаган. Ушбу китоб “зиёлилар элитаси” олдиндан қурилган бошпаналарда дунёни қандай қилиб қайта қуриши ҳақида ҳикоя қилади. Дэвидсон ўз асарида Янги Зеландияни идеал бункер мамлакатига айлантиради.
Маълумки, Тилдан ўрнак олиб, Кремний водийсининг кўплаб вакиллари у ердан кўчмас мулк сотиб олган эди. Тор доираларда, Янги Зеландияда уй сотиб олиш “апокалипсис суғуртаси”, деб атала бошланди.
Бироқ бункер сотиб олиш етарли чора эмас. У ерда барча алоқаларни амалга ошириш, шунингдек, буюмлар ва тегишли маҳсулотларни захиралаш керак. Reddit компаниясининг ҳозирги раҳбари Стив Хаффман 2017 йилда ҳар эҳтимолга қарши мотоцикл, қурол ва ўқ-дорилар сотиб олганини тан олди.
Апокалипсис ҳолатида кутилмаган яна бир эҳтиёткорлик - бу Кремний водийси ишбилармонлари орасида оммалашиб кетган лазер операциясидир. Яхши кўриш ва кўзойнак тақишга ҳожат йўқлиги дунёнинг охирида омон қолиш имкониятини сезиларли даражада ошириши мумкин, деб ишонмоқда улар.
LiveБарчаси