Наманганда яна 3 киши Қирғизистон ароғидан заҳарланиб, вафот этди
Жамият
−
06 Январь 2021
8817Аввалроқ, Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Қирғизистонда ишлаб чиқарилган ароқни истеъмол қилган 12 киши заҳарлангани, улардан 2 нафари вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Айни вақтда ушбу ароқдан вафот этганлар 5 нафарга етди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Фуқаролар Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Градусник” номли спиртли ичимлик истеъмол қилгани оқибатида шифохонага ўткир захарланиш ташхиси билан Тўрақўрғон тумани Шошилинч тиббий ёрдам марказига ётқизилган.
Кўрсатилган муолажаларга қарамай, заҳарланганларнинг жами 5 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Қайд этилишича, ушбу ароқни бошқа-бошқа давраларда истеъмол қилганлар.
Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ҳолат бўйича Жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси