Telegram
Биринчи билинг!
Жамият
−
05 Январь 2021
60762020 йил 29-31 декабрь кунлари Наманган вилоятининг Тўрақурғон туманида 12 нафар фуқаро Қирғизистон Республикаси акциз маркаси ёпиштирилган “Градусник” номли спиртли ичимлик истеъмол қилгани оқибатида шифохонага ўткир захарланиш ташхиси билан ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қармасдан, уларнинг икки нафари вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақурғон тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.
LiveБарчаси