Наманганда ота қизини бўғиб ўлдирди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ота қизи унаштирилган йигитга турмушга чиқишни хоҳламагани учун уни бўғиб ўлдирди. Отага ушбу қилмиши учун 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. QALAMPIR.UZ суд ҳукми билан танишди.

Воқеа жорий йилнинг 12 июнь куни туманнинг Исвахон маҳалласида содир бўлган. 50 ёшдаги эркак шу куни соат 7:00 ларда ўзининг яшаш хонадонида 2002 йилда туғилган қизи Д.У.ни дастлаб рўмол, сўнгра қўли билан бўғиб ўлдирган.

Сўнгра эркак турмуш ўртоғи ишдан келиб қолса қизини ўлиб ётганини кўриб қўрқиб кетмаслигини ўйлаб, Д.У.нинг мурдасини уйининг ертўласига олиб тушган. 

Суд мажлисида ота қўшнисини чақириб, унга бўлган ҳолатни айтганида, қўшниси унга тўғри ИИБга боришини тушунтиргани, шундан кейин қўшнининг автомашинасида туман ИИБга ва у ердан туман прокуратурасига бориб, айбини бўйнига олиб келгани, ҳақиқатда қизини жуда яхши кўргани, доим кўнглига қараб келгани, қизини шу кунгача 3 марта унаштиришгани, лекин уни ўлдириб қўйганидан қаттиқ пушаймонлиги ва афсусдалиги, ўзини кечира олмаслигини билдириб, суд ҳайъатидан ўзига нисбатан қонуний енгиллик сўраган.

Суд ҳукми билан M.Э. Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган. Унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда аёлни болта билан шафқатсизларча уриб ўлдирган эркак 23 йилга қамалганди. Маълум қилинишича, эркак аёлни аввал болта билан урган, сўнг кийим билан аёлни бўғиб ўлдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Суд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг