Тошкентда аёлни болта билан ўлдирган эркак 23 йилга қамалди
3-саҳифа
−
20 Июнь
6637Тошкентда аёлни болта билан шафқатсизларча уриб ўлдирган эркак 23 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирида содир бўлган. Гап шундаки, 1991 йилда туғилган, муқаддам судланган эркак “Қўйлиқ” бозорига пул топиш мақсадида борган. У ўша ерда 1984 йилда туғилган аёл билан танишган.
Айбланувчининг сўзларига кўра, у аёл билан бирга Яшнобод туманида жойлашган аёлга тегишли бўлган хонадонга борган. Бироздан сўнг уларнинг ўртасида жанжал келиб чиққан. Эркак аёлни аввал болта билан урган, сўнг кийим билан аёлни бўғиб ўлдирган.
“Юзимни тирнаб шантаж қилганига қўрқиб кетдим. Ўлдириб қўйдим”, дейди судланувчи.
Маълум қилинишича, қотилликдан сўнг эркак марҳумнинг телефони ва пулини олиб, жиноят жойидан қочиб кетган.
“Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддаси (босқинчилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, судланувчига 23 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида эркак турмуш ўртоғининг уйига бориб, 62 ёшли қайнотаси ва 60 яшар қайнонасини пичоқлаб ўлдирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь