Ўзбекистонда 6 ойда 700 га яқин 50 ёшдан ошган аёл турмуш қурди
Жамият
−
13:41 551 1 дақиқа
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 50 ёшдан ошган 694 нафар аёл турмуш қурди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-июнь ойларида ФҲДЁ органларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилган.
Қайд этилган никоҳларда аёлларнинг ёш гуруҳлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
- 20 ёшгача – 32 902 нафар;
- 20–30 ёш – 49 280 нафар;
- 31–40 ёш – 7 570 нафар;
- 41 ёш ва ундан катталар – 2 562 нафар;
- Шундан, 50 ёш ва ундан катталар – 694 нафар.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 50 ёш ва ундан катта аёллар ўртасида 2025 йилда 1 478 та, 2024 йилда 1 430 та, 2023 йилда эса 1 427 та никоҳ қайд этилган. 2022 йилда бу кўрсаткич 1 625 та, 2021 йилда эса 1446 тани ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 40 ёш ва ундан катта аёлларда 6 446 та туғилиш қайд этилгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан 8 нафари 50 ёш ва ундан катта бўлган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь