Наманганда қариндоши ва унинг икки боласини ўлдирган эркак ушланди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Наманган вилоятининг Поп туманида бир оиланинг уч нафар аъзоси – она ва унинг икки нафар фарзанди пичоқлаб, ўлдирилгани ҳақида хабар берилганди.  Мазкур жиноятни содир этган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 август куни соат 21:40 лар чамасида Поп тумани, “Боён” МФЙ, Боён-3 кўчасида яшовчи фуқаро М. А. (эркак) қариндоши Р. М. (аёл)нинг яшаш хонадонига бориб, ушбу хонадонда аввалдан мавжуд бўлган мулкий низо сабабли жанжаллашиб, аёл ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини пичоқ билан қасддан уриб ўлдириб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур жиноятни содир этган эркак қўлга олинди ва унга нисбатан Жиноят кодексининг  97-моддаси  (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухоро вилоятида эр хотинини ошхона пичоғи билан ўлдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган қариндош

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг