Бухорода эр хотинини ошхона пичоғи билан ўлдирди
3-саҳифа
−
06 Август
10514Бухоро вилоятида эр хотинини ошхона пичоғи билан ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 30 июль куни Бухоро туманида яшовчи фуқаро Д.А. турмуш ўртоғи К.Р.ни ошхона пичоғи билан уриб, қасддан ўлдирган. Қотилликка ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган.
“Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейди Ҳаёт Шамсутдинов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда эр хотини ва қайнонасини темир жисм билан уриб ўлдирганди.