Наманганда бир оиланинг 3 аъзоси қариндоши томонидан ўлдирилди
3-саҳифа
−
12 Август 2024 16184 1 дақиқа
Наманган вилоятининг Поп туманида бир оиланинг уч нафар аъзоси – она ва унинг икки нафар фарзанди пичоқлаб, ўлдирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Воқеа 9 август куни соат 21:40 ларда содир бўлган. Фуқаро М.А. (эркак) қариндоши Р.М. (аёл)нинг яшаш хонадонига бориб, ушбу хонадонда аввалдан мавжуд бўлган мулкий низо сабабли жанжаллашиб, аёл ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини пичоқ билан қасддан уриб ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 10 август куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Билдирилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухоро вилоятида эр хотинини ошхона пичоғи билан ўлдирганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь