Наманганда бир оиланинг 3 аъзоси қариндоши томонидан ўлдирилди
3-саҳифа
−
12 Август
14141Наманган вилоятининг Поп туманида бир оиланинг уч нафар аъзоси – она ва унинг икки нафар фарзанди пичоқлаб, ўлдирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Воқеа 9 август куни соат 21:40 ларда содир бўлган. Фуқаро М.А. (эркак) қариндоши Р.М. (аёл)нинг яшаш хонадонига бориб, ушбу хонадонда аввалдан мавжуд бўлган мулкий низо сабабли жанжаллашиб, аёл ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини пичоқ билан қасддан уриб ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 10 август куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Билдирилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Бухоро вилоятида эр хотинини ошхона пичоғи билан ўлдирганди.