Наманганда далашийпонда “марихуана” сақлаган фуқаро ушланди
3-саҳифа
−
25 Ноябрь
2459Наманган вилоятида далашийпонда 3 килограмм гиёҳвандлик моддаларини сақлаган 35 ёшли фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Чуст тумани Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида шу туманда яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро дала ер майдонига қурилган далашийпонда нашасимон ўсимликни сақлаб келаётгани аниқланган. У ердан 3 та синтетик қопда 5 та кичик елим пакетга ўралган ва 3 дона гугурт қутиси ичига солинган ўткир ҳидли гиёҳвандлик воситаси топилган.
Кимёвий экспертиза хулосасига кўра, текшириш учун тақдим этилган ўсимликлар “марихуана” ўсимлиги экани аниқланган ва ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 3 килограммга тенглиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятида молхонасининг томида “марихуана” етиштирган эркак қамалганди. Термиз туманининг Нурафшон маҳалласида яшовчи 48 ёшли фуқаро молхонасининг том қисмида гиёҳванд воситалари етиштирган. Моддалар қуритилиб, елим пакетда сақланган. Уч нафар фарзанднинг отаси қарийб 23 грамм “марихуана” гиёҳванд моддасини сотаётган вақтда қўлга олинган. Эркак Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 273-модданинг 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь