Сурхондарёда молхонасининг томида “марихуана” етиштирган эркак қамалди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида молхонасининг томида “марихуана” етиштирган эркак қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Қайд этилишича, Термиз туманининг Нурафшон маҳалласида яшовчи 48 ёшли фуқаро молхонасининг том қисмида гиёҳванд воситалари етиштирган. Моддалар қуритилиб, елим пакетда сақланган. Уч нафар фарзанднинг отаси қарийб 23 грамм “марихуана” гиёҳванд моддасини сотаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат Термиз туман судида кўриб чиқилди. Эркак Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми ва 273-модданинг 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда уйида қурол ва гиёҳванд моддалар сақлаган 58 ёшли эркак ушланганди. Текширув давомида ушбу шахснинг хонадонидан қуролдан ташқари, электрон кастет, жавонда 13,8 грамм, чўнтакларида жами 65 грамм “марихуана” сақлаётгани маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирда терговга қадар текширувлар олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё марихуана

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг