Наманганда чўмилмоқчи бўлган йигит дарёда чўкиб кетди
3-саҳифа
−
06 Июнь 2023 8668 1 дақиқа
Наманган вилояти Уйчи туманида чўмилмоқчи бўлган талаба йигит Норин дарёсига чўкиб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 6 июнь куни соат 13:00 лар атрофида Уйчи туманидан оқиб ўтувчи Норин дарёсига чўмилиш мақсадида борган йигит эҳтиётсизлиги оқибатида чўкиб кетган. Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин-қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб бориб, қидирув ишларини олиб бораётгани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси каналда чўкиб кетганди. Жорий йилнинг 25 май куни эса Катта Фарғона каналида мактаб битирувчиси оқиб кетган. Орадан 9 кун ўтиб, 3 июнь куни унинг жасади топилди.
Шунингдек, Самарқанд вилоятидаги Зарафшон дарёсида 3 нафар вояга етмаган бола чўкиб кетганди. Уларнинг фақат биттасини мурдаси топилган.
Бундан ташқари, Андижонда севган қизини қутқармоқчи бўлган 20 ёшли йигит ҳам каналда чўкканди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь