Наманганда бир оиланинг 3 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
3-саҳифа
−
19 Ноябрь
2388Наманган вилоятида ота-болалар ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат кеча, 18 ноябрь куни соат 7:30 ларда Поп тумани “Исковут” МФЙ Қўрғонтепа кўчасида содир бўлган. 1988 йилда туғилган А.Б. (эркак) вояга етмаган фарзандлари 2014 йилда туғилган О.А. ҳамда 2010 йилда туғилган А.А. яшаш хонадонида иситиш учун ўрнатилган, қўлбола усулда тайёрланган печкага ёқилган табиий газдан чиққан ис газидан заҳарланиб, вафот этган.
Шунингдек, хонадонда бўлган эркакнинг турмуш ўртоғи Г.М. ис газидан заҳарланиб, оғир ҳолатда тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида аёлнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
“Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан вафот этганди. Хонадон аъзолари ухлаб ётган вақтида хонада бўлган носоз иситиш мосламаси (котёл)дан сизиб чиққан ис газидан заҳарлангани аниқланган.
LiveБарчаси