Наманганда 70 га яқинлашган чол 7 яшар қизга уятсиз, бузуқ ҳаракат қилди
3-саҳифа
−
01 Май
12569Ижтимоий тармоқларда 7 ёшли қизга 60 ёшли эркак таҳдид қилиб, ўзининг ғаразли ниятини амалга оширгани ҳақида хабар тарқалди. Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўз кузатувига олганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Янги Наманган туманида яшовчи Ф.О. (аёл) ички ишлар органларига мурожаат қилган ва ўз аризасида жорий йилнинг 27 март куни 2017 йилда туғилган вояга етмаган қизи Ж.С. кўчада ўртоқлари билан ўйнаб юрган вақтида шу ердан ўтиб кетаётган И.Б. (эркак) қизни ўз автомашинасига чиқариб, унга уятсиз ва бузуқ ҳаракатлар қилганлигини билдирган.
Ушбу воқеа юзасидан жорий йилнинг 5 апрель куни Наманган шаҳар ички ишлар органлари тергов бўлими томонидан И.Б. га нисбатан Жиноят Кодексининг 129-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Болалар омбудсманининг QALAMPIR.UZ`га маълум қилишича, суриштирув давомида айбланувчи эркак 1956 йилда туғилган бўлиб, ҳозирда 60 эмас, 68 ёшда экани аниқланган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 6 яшар қизни зўрлаган эркакка 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
LiveБарчаси