Икки яшар қизча 250 та магнит ютиб юборди

World

−

image

Россияда 2 яшар қизча бир вақтнинг ўзида 250 та магнитни ютиб юборди. Морозов номидаги шифохона шифокорлари қизчани қутқариб қолди. Бу ҳақда “Газета” хабар берди.

Қайд этилишича, ота-онаси қизчасини кучли йўтал билан шифохонага олиб борган. Текширув давомида шифокорлар унинг ошқозонида бегона жисмлар тўпланиб қолганини аниқлаган. Маълум бўлишича, бола магнит шарчаларни ютиб юборган.

Мутахассисларнинг билдиришича, магнитлар ошқозондан ичакка ўтиб, ичак деворлари орқали бир-бирига тортилиши мумкин. Бунинг оқибатида ичак деворларида тешиклар пайдо бўлса, ичакдаги моддалар қорин бўшлиғига тушиб, яллиғланишга сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли шифокорлар тезкор ҳаракат қилган.

Аввал жарроҳлар кичик кесмалар орқали киритилган камера ёрдамида қизчанинг ичакларини текширган. Ичаклар зарарланмаганига ишонч ҳосил қилгач, шифокорлар махсус эндоскопик асбоблар ёрдамида қизилўнгач орқали ошқозондаги 250 та магнитнинг барчасини чиқариб олган.

Маълум қилинишича, беморнинг аҳволи яхши. У шифохонадан чиқарилишга тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда шифокорлар ҳомила ҳали она қорнидалигида унинг ўпкасидаги 5 сантиметрлик ўсмани махсус игна ёрдамида йўқ қилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends