Тошкентда темирйўлчи каналда оқиб кетаётган қизни қутқариб қолди
Local
−
10 June 6352 1 minute
Тошкентдаги темирйўл корхонаси ходими Сергели туманида каналда оқиб кетаётган қизини қутқариб қолди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ хабар қилди.
Ҳодиса кеча, 9 июнь куни содир бўлган. “Тошкент минтақавий темир йўл узели” филиали таркибидаги Тошкент темирйўл масофаси корхонасининг 20-сех механизациялашган бригадаси темирйўл созловчиси Аъзам Иброҳимов Сергели тумани ҳудудидан ўтувчи Қорасув канали атрофида иш олиб борган. Ўша вақтда каналда оқиб кетаётган ва ёрдам сўраб чақириқ қилаётган икки нафар қизчани кўриб қолган. Воқеа жойида темирйўлчи дарҳол каналга тушиб, кучли оқим таъсирида хавфли вазиятга тушиб қолган қизни қутқариб қолган.
Аъзам Иброҳимов “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти томонидан ташаккурнома, эсдалик совғаси ва пул мукофоти билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятидаги “Катта Наманган” каналида чўкиб кетаётган 3 ёшли бола Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими томонидан қутқариб қолинганди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August